Ёшлар билан ишлаш комиссиялари раисларининг малака ошириш ўқуви

Бош саҳифа

       Жорий йилнинг 12-16 ноябрь кунлари Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги ташкилотлар касаба уюшмаси қўмитаси ёшлар билан ишлаш комиссияси раисларининг малакасини ошириш бўйича “Ўзбекистон  касаба уюшмалари Федерациясининг Ўқув маркази” нодавлат таълим муассасасида ўқув бўлиб ўтди.

      Ўқув дастури режаси “Касаба уюшмалари тизимида ёшлар сиёсати самарадорлигини ошириш истиқболлари” мавзуси асосида тузилган бўлиб, машғулотларни ўтказишдан мақсад ёшларни ижтимоий-иқтисодий манфаатлари, ҳуқуқий ҳимояси таъминланишида касаба уюшмалари ўрнини ҳамда ёшлар сиёсати самарадорлигининг устувор йўналишларини белгилашдан иборатдир.

        Ўқув машғулотлари давомида “Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев асарларида ёшлар ҳуқуқлари масалаларининг акс эттирилиши”, “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Ёшларга оид сиёсати Концепцияси тўғрисида”, “Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) ва унинг конвенциялари”, “Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари. Бандлик ва ижтимоий ҳимоя соҳасида касаба уюшмаларининг вазифалари”, “Конституция – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори”, “Жамоатчилик билан алоқалар – касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини оммавий ахборот воситаларида ёритиш.  Касаба уюшмаларида  веб-сайтлар билан ишлаш. Касаба уюшмалари фаолиятини веб-сайтлар орқали ёритилишини ташкил этиш”, “Муносиб меҳнат – инсон фаровонлиги ва мамлакат тараққиётининг асоси  (Халқаро ва миллий тажриба асосида)” каби мавзуларда маърузалар ўқилди.

       Ҳафта давомида тингловчилар касаба уюшмаси фаолиятига оид назарий билимларга эга бўлиб, семинар-тренинглар давомида яна бир бор мустаҳкамладилар.

      Машғулотлар давомида асосий эътибор ёш кадрларнинг эгаллаган билимлари асосида келгусида жамоа билан самарали фаолият олиб боришларига қаратилди.

      Ўқув дастури режасига асосан маданий тадбир ташкил этилди.  Шунга кўра тингловчилар Темурийлар тарихи Давлат музейига ташриф буюрдилар ва Темурийлар даврининг меъморий обидалари ҳамда Тошкент бўйлаб саёҳатда мустақиллик давридаги бунёдкорлик ишлари билан танишдилар.

       Ҳафта сўнгида тингловчиларга 40 соатлик ўтилган мавзулар юзасидан якуний тест синовлари асосида гувоҳномалар топширилди.

Print Friendly, PDF & Email