Ҳозирги кунда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфида 2018 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра юридик шахс мақомига эга бўлган 120 та корхона ва ташкилотлар мавжуд бўлиб, бунда касаба уюшмалари ўз сафига 54506 нафар аъзоларни бирлаштирган.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг олий органи Қурултой ҳисобланади ва ҳар 5 йилда бир марта чақирилади. Қурултойлар оралиғида Кенгаш фаолиятига Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раҳбарлик қилади.

Мустақилликнинг дастлабки кунлариданоқ, республикадаги янги сиёсий, ижтимоий иқтисодий шароитларда, нодавлат нотижорат ташкилотларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратила бошланди. Хусусан, мустақиллик йилларида қабул қилинган илк қонунлардан бири “Касаба уюшмалари, уларнинг ҳуқуқлари ва фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонун бўлиб, мамлакатимиздаги энг оммавий жамоат ташкилотларидан бири бўлган касаба уюшмаларининг ҳуқуқий мақомини белгилаб берди.

Бугунги кунда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ижтимоий-меҳнат соҳасига, меҳнаткашлар ва касаба уюшмаларининг ҳуқуқларига оид қонунлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда фаол иштирок этиб келмоқда.

Касаба уюшмалари ташкилотларига меҳнаткашлардан тушаётган мурожаатларнинг  60 фоиздан ортиғи меҳнат муносабатларига  оид бўлиб, ташкил этилган “Ишонч телефонлари” мазкур мурожаатларини тезкор қабул қилиш ва кўриб чиқиш, улар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар бериш ва аниқ чораларни кўриш имкониятини яратди.

Ижтимоий шерикликни янада ривожлантириш, ижтимоий шериклик ва ижтимоий-иқтисодий ва меҳнат муносабатларини тартибга солиш бўйича Республика учтомонлама комиссиясининг фаолиятида иштирок этилмоқда.

Бугунги кунда “Ўзкимёсаноат” АЖ ҳамда “Ўзфармсаноат” АК лар билан ҳамкорликда 2 та тармоқ келишувлари имзоланган. Бевосита корхона, ташкилот, муассасаларда тузилган жамоа шартномалари орқали ходимларга асосий узайтирилган ва қўшимча таътиллар бериш, турли устама ва қўшимча тўловлар, товон пулларини тўлаш, аёллар ва ёшлар бандлигини таъминлаш, уларга қулай ва бехатар меҳнат шароитларини яратиш, қўшимча имтиёзлар бериш, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган конвенцияларига риоя этиш  масалалари тартибга солиниб келинмоқда.

Касаба уюшмалари томонидан корхона, ташкилот, муассасаларда ишлаётган, олий ва ўрта-махсус таълим муассасаларида таҳсил олаётган ёшларнинг, шунингдек аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳимоясини кучайтириш, улар билан ишлашни тизимли йўлга қўйиш мақсадида Республика Кенгаши қошида Ёшлар ва Хотин-қизлар комиссиялари ташкил қилинган.

Меҳнат муҳофазаси соҳасида асосий эътибор ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар ва касб касалликларининг олдини олишга қаратилмоқда. Ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг сабабларини аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этилишини таъминлаш мақсадида бошланғич касаба уюшма ташкилотларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоатчи вакиллар фаолият кўрсатмоқда.

Аҳолини касаба уюшмалари фаолиятидан хабардор этиш мақсадида Республика Кенгашининг расмий веб-сайти доимий равишда такомиллаштириб борилмоқда. Республика Кенгашининг вебсайтида интерактив хизматлар йўлга қўйилган, фуқаролар учун он-лайн режимида мурожаат қилиш имконияти яратилган.

Print Friendly, PDF & Email


Statistika

ТАКВИМ

fevral 2016
dusecho pay jushan yak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29