КАСАБА УЮШМАСИНИНГ РАҲБАР ОРГАНЛАРИ

 

Касаба уюшмасининг органлари: касаба уюшмаси Қурултойи, касаба уюшмаси Республика Кенгаши, касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати ва касаба уюшмаси тафтиш комиссиясидир.

Касаба уюшмасининг олий органи касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан беш йилда камида бир маротаба чақириладиган Қурултойдир. Қурултой чақириш, вакиллар сайлаш тартиби ҳамда меъёри ва кун тартиби уни ўтказишдан камида икки ой олдин эълон қилинади. Қурултой аъзоларидан белгиланган тартибда сайланган делегатлардан иборат бўлади.

Навбатдан ташқари Қурултой Республика Кенгашининг ўз ташаббусига кўра ёки Федерацияси Кенгаши Раёсатининг қарорига мувофиқ чақирилади. Уни чақириш тўғрисидаги қарор ва тахминий кун тартиби камида бир ой олдин эълон қилинади.

Қурултой қарорига мувофиқ унга сайланган делегатларнинг ваколатлари навбатдаги Қурултойгача сақлаб қолиниши мумкин.

 

КАСАБА УЮШМАСИ ҚУРУЛТОЙИ ҚУЙИДАГИ ВАКОЛАТЛАРГА ЭГА:

 

касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва тафтиш комиссиясининг фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни эшитиш ва тасдиқлаш;

касаба уюшмаси вазифалари ва унинг фаолиятининг асосий йўналишлари, Республика Кенгаши вазифалари, ваколатлари ва ҳуқуқларини аниқлаш;

касаба уюшмаси Устави, Ҳаракат дастури, касаба уюшмаси ва касаба уюшмаси бошланғич ташкилотлари тафтиш комиссияси тўғрисидаги Низомларни қабул қилиш ҳамда уларга ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш;

бир вақтнинг ўзида касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва унинг Раёсатининг аъзоси ҳисобланадиган касаба уюшмаси Республика Кенгаши раисини беш йил муддатга сайлаш;

Республика Кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзоларини беш йил муддатга  сайлаш;

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қурултойига делегатлар ва   Федерация Кенгаши таркибига вакиллар сайлаш;

Федерация Кенгаши Раёсати билан келишилган ҳолда касаба уюшмаси тузилмасини белгилаш;

касаба уюшмасини қайта ташкил этиш ва тугатиш бўйича қарор қабул қилиш.

Республика Кенгаши раиси ва Кенгаш раисининг ўринбосари лавозимларига кўра касаба уюшмаси Қурултойларининг делегатлари ҳисобланадилар (Бошланғич ташкилотлар раислари ва ўринбосарлари ҳам ўз ташкилотлари конференциялари делегатлари ҳисобланадилар).

Республика Кенгаши Қурултойлар орасидаги даврда раҳбар органдир, Қурултойда беш йил муддатга сайланади ва фақат Қурултойга ҳисобот беради.

Print Friendly, PDF & Email


Statistika

ТАКВИМ

fevral 2016
dusecho pay jushan yak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29