ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИНИ ТУЗИШ БЎЙИЧА ТАВСИЯЛАР

  1. Амалдаги жамоа шартномаси муддати тугашига қадар уч ой мобайнида янги жамоа шартномасини тузиш юзасидан музокаралар бошлаш тўғрисида иш берувчига ёзма хабар берилади.
  2. Жамоа шартномаси лойиҳасини тайёрлаш учун тарафлардан тенг сонли вакилларидан иборат комиссия тузилади. Комиссиянинг таркиби, музокарани муддати, ўтказиладиган жойи ва кун тартиби тарафлар қарори билан белгиланади (Қўшма қарор: буйруқ – қарор тарзида тузилади).
  3. Жамоа шартномаси лойиҳаси ходимлар томонидан муҳокама қилинади ва улар билдирилган фикр ва таклифлар ҳисобга олинган ҳолда комиссия томонидан такомилига етказилади ( бу ҳақда Баённома тузилади).
  4. Жамоа шартномаси қабул қилинишидан 30 кун олдин Экспертиза қилувчи идорага экспертизадан ўтказиш учун жамоа шартномасининг лойиҳасини барча иловалар билан тақдим этади (ёзма ёки электрон шаклда);
  5. Жамоа шартномаси кабул қилинишидан икки ҳафта олдин жамоа шартнома лойиҳаси барча иловалари билан экспертизадан ўтказиш учун юқори касаба уюшма органига тақдим этилади.
  6. Жамоа шартномаси лойиҳасини жамоатчилик экспертизасидан ўтказиш учун 15 календарь кундан кўп бўлмаган муддат ажратилади.
  7. Экспертизанинг хулосаси ёзма равишда икки нусхада тайёрланади ва бир нусхаси бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси раисига, жамоа шартномаси рўйхатдан ўтказиш китобига, имзо қўйдириб берилади.
  8. Ҳуқуқий экспертиза хулосасида берилган  тавсиялар инобатга олиниб комиссия томонидан  лойиҳа такомилига етказилади. (бу ҳақда Баённома тузилади)
  9. Жамоанинг умумий йиғилиши ўтказиш вакти ва кун тартиби ҳақида ўн беш кун олдин эълон қилинади.
  10. Шу билан бирга комиссия қарори билан тасдиқланган вакиллар нормасига асосан меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши  конференцияга делегатларни сайлайди.
  11. Меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши кун тартибига иккита масала киритилиши лозим:

а. Жамоа шартномасининг ўтган йилдаги ижроси тўғрисида.

б. Янги муддатга тузиладиган жамоа шартномаси лойиҳасининг  муҳокамаси тўғрисида.

  1. Меҳнат жамоасининг йиғилиши, башарти унда ходимларнинг яримидан кўпроғи иштирок этган бўлса ваколатли ҳисобланади.
  2. Йиғилишда ишчи гуруҳи сайланади, регламент ва кун тартиби тасдиқланади.
  3. Биринчи масала бўйича иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси раиси   комиссия томонидан тайёрланган  текширув далолатнома асосида ўз ҳисоботларини берадилар.
  4. Иккинчи масала бўйича комиссия раиси маъруза қилади.
  5. Кун тартибидаги иккита масала бир йўла муҳокама қилинади. Сўзга чиққанлар жамоа шартномаси ижросига баҳо беришади ва янги жамоа шартномаси лойиҳаси бўйича ўз фикрларини билдиришади.
  6. Йиғилиш қарорлар қабул қилади:

1). Жамоа шартномаси ижроси бўйича;

2). Жамоа шартнома лойиҳасини маъқуллаш тўғрисида;

3) Жамоа шартномасини ходимлар томонидан имзолаш ваколатини касаба уюшма қўмитасининг раиси Ф.И.Ш.______________га  берилиши тўғрисида.

  1. Жамоанинг умумий йиғилишида маъқулланган жамоа шартномаси уч кун ичида имзоланиб, рўйхатдан ўтказилиши учун юқори касаба уюшма органига сахифалари номерланган ва тикилган ҳолда  уч нусхада, олдинги  йилда жамоа шартномаси бажарилиши  тўғрисидаги далолатнома, жамоа шартномасини маъқуллаш тўғрисидаги меҳнат жамоасининг умумий йиғилиши баёни билан бирга тақдим этилади.
  2. Меҳнат жамоасининг конференцияси, башарти унда делегатларнинг камида учдан икки қисми иштироқ этган бўлса, ваколатли ҳисобланади.
  3. Жамоа шартномаси, башарти уни умумий йиғилишда (конференцияда) иштироқ этганларнинг эллик фоизидан қўпроғи ёқлаб овоз берган бўлса, маъқулланган ҳисобланади.

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ (ўзбек тилида, 2020 йил)

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ (Республика Кенгаши тармоғида 2019 йил учун жамоа шартномаси макети)

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ (кичик ташкилотлар учун 2019 йил)

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ (Олий таълим муассасалари учун 2019 йил)

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ (Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун 2019 йил)

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ (Мактабгача таълим муассасалари учун 2019 йил)

Жамоа шартномаларини онлайн яратиш

ЖАМОА ШАРТНОМАСИ МАКЕТИ ( рус тилида, 2020 йил)

Print Friendly, PDF & Email


Statistika

ТАКВИМ

fevral 2016
dusecho pay jushan yak
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
29