Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ёшлар ҳаётидаги ўрни

Бош саҳифа

      Ўзбекистон Республикасида Ёшларга оид сиёсат давлатнинг устувор йўналишларидан бири бўлиб, унинг мақсади ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, уларни ижодий иқтидорини рўёбга чиқариш, Юрт ва халқ манфаатла­ри йўлида бор билим ва кучини аямайдиган, юксак маданиятли ва маънавиятли фарзандларни улғайтиришдан иборатдир.

   Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ёшларга оид сиёсатни конституциявий ҳуқуқий асослари яратилган бўлиб, ҳозирда у амалга оширилиб борилмоқда.

  Тармоқ тизимидаги корхоналарда ҳам Ўзбекистон Республикаси конституциясининг 26 йиллиги муносабати билан тадбирлар ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг ёшлар ҳаётидаги ўрни” мавзусида Республика кенгаши бош юрисконсульти  А.Хасанбаев, Ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассис Н.Музаппарова ва Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси Ш.Таиров иштирокида  фаол ёшлар билан ўтказилди.

  Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги куни муносабати билан Конституция ва унда белгиланган ҳуқуқ ва мажбуриятларнинг ҳар бир фуқаронинг ҳаётидаги ўрни ҳамда аҳамиятини атрофлича тушунтиришдан иборат.

   Семинарда мутахассислар Ўзбекистон Республикаси конституциясининг ташкил топиш тарихи, унинг тузилиши ҳамда ёшларга оид давлат сиёсати доирасида мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар ва амалий ишлар хусусида гапириб ўтдилар. Шунингдек, Республикамизда ёшларнинг ижтимоий ҳамда маънавий камол топиши учун шарт-шароит яратиб беришга қаратилган ёшларга оид сиёсатни конституциявий ҳуқуқий асослари яратилганлиги ва у амалга оширилиб келинаётганлиги ҳаётий мисоллар асосида тушунтириб ўтилди.

     Давра суҳбати давомида тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email