Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги касаба уюшма ташкилотларининг ёшлар билан ишлаш комиссиялари раислари ва фаол ёшлар иштирокида Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф ташкил этилди.

“Темурийлар даври меъморий обидалари” мавзусидаги экскурсияни  музейнинг масъул ходими К.Юнусов олиб борди.

 

Темурийлар тарихи давлат музейининг иккинчи қаватдаги девор марказидан миниатюрачи рассомлар С. Қорабоев, Ғ. Камолов, Х. Назиров,  Т. Болтабоев томонидан ишланган “Буюк Соҳибқирон – буюк бунёдкор” деб номланган панно жой олган. Учинчи қаватдан Марказий Осиёнинг илк Уйғониш давридан то Соҳибқирон давригача ва темурийлар ҳаётидан ҳикоя қилувчи экспонатлар, ранг-баранг осори атиқалар ўрин олган.

Шуни алоҳида айтиб ўтиш керакки, ҳозирга келибТемурийлар тарихи давлат музейи фондидан  уч ярим мингдан ортиқ экспонат жой олган.

Музейда турли мавзуларда кўргазмалар ташкил этиш яхши анаънага айланган. “Ноёб қўлёзмалар хазинасидан”, “Амир Темур – Клавихо – Самарқанд”, “Хориждаги меросимиз”, “Самарқанд дурдоналари” каби кўргазмалар шулар жумласидандир.

Экскурсия давомида ёшлар кўплаб янги маълумотларга эга бўлдилар ва ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email