Бухоро бўйлаб саёҳат ташкил этилди

Бош саҳифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 февралдаги “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги”ги ПҚ-3514-сонли Қарори ижросини таъминлашга кўмаклашиш, “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” шиори остида ички туризмни янада ривожлантиришда касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида тармоқ тизимидаги “Максам-Чирчиқ” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси ва корхона раҳбарияти ҳамкорлигида корхонада фаол меҳнат қилиб келаётган ишчи-ходимлар учун  Республикамизнинг Бухоро вилояти бўйлаб саёҳат ташкил этилди.

Тарихдан Бухоро шаҳри Ўзбекистоннинг энг қадимий шаҳарларидан бири ҳисобланади. Саёҳат давомида ишчи-ходимлар кўҳна ва қадимий Бухоронинг тарихий-маданий обидалари, Хўжа Абдухолиқ ибн Абдулжамил Ғиждувоний зиёратгоҳи, Арк, шайбонийлар расадхонаси, Буховуддин Нақшбандий мақбаралари ва диққатга сазовор масканлари билан яқиндан танишдилар.

Print Friendly, PDF & Email