БАЙРАМОНА СПОРТ ТАДБИРЛАРИ ДАВОМ ЭТМОҚДА

Бош саҳифа Янгиликлар

Тармоқ тизимидаги “Фарғонаазот” акциядорлик жамиятида 11 ноябрь – Ўзбекистон касаба уюшмалари куни байрами муносабати билан ишчи-ходимлар ўртасида жорий йилнинг 3-5 ноябрь кунлари стол тенниси спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди. Мусобақа аёллар ва эркаклар ўртасида бўлиб ўтди. Унга кўра 3 ноябрь куни аёллар ўртасида бўлиб ўтган баҳсда жами 24 нафар аёллар иштирок этди. Натижаларга кўра,

1-ўрин – Н.Мадалиева, Даволаш соғломлаштириш диагностика цехи ҳамшираси;

2-ўрин – Н.Абдурахмонова, Хлорат магний дефолианти цехи аппаратчиси;

3-ўрин – Д.Парпиева, Электр таъминоти цехи электромонтёри эгалладилар.

4-5 ноябрь кунлари эса эркаклар ўзаро беллашдилар. Беллашувда 48  нафар иштирокчилар ўртасида кечган муросасиз баҳслар якунига кўра,

1-ўрин – И.Қосимов, Электр таъминоти цехи электромонтёри;

2-ўрин – Х.Қосимов, Электр таъминоти цехи катта устаси;

3-ўрин – К.Козаков, Назорат ўлчов бирликлари ва автоматика цехи бошлиғига насиб этди.

 

Барча совриндорлар 11 ноябрь – “Ўзбекистон касаба уюшмалари кунига бағишланган тантанли тадбирни ўтказиш мобайнида корхона раҳбарияти ва касаба уюшмаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирлаш режалаштирилган.

 

Шавкат Тоиров,

Ёшлар масалалари бўйича раис маслаҳатчиси.

Print Friendly, PDF & Email