Ёшлар билан навбатдаги очиқ мулоқот ўтказилди

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши томонидан тармоқ тизимидаги ташкилотларда фаолият юритаётган фаол ёшлар иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда Республика кенгаши раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна ва Республика кенгаши раисининг ёшлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Ш.Таиров иштирок этди.

Тадбир аввалида Республика кенгаши раиси М.Халилова “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастурида белгиланган касаба уюшмаларининг вазифалари ижроси” мавзусида маъруза қилди.

           

Тадбирда иштирокчиларга бугунги кунда касаба уюшмалари томонидан ёшлар бандлигини таъминлаш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот берилди. Мазкур йўналишлардаги ишларни амалга оширишда бошланғич касаба уюшма қўмиталарининг ёшлар билан ишлаш комиссияларининг ўрни ва ёшлар ташкилотчиларининг вазифалари, улар фаолиятини янада кучайтириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, суҳбат давомида тармоқ тизимидаги корхона ва муассасаларда ҳар бир ходимнинг, шу жумладан ёш мутахассисларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш борасида тизимли ишлар олиб борилаётганлиги, ёш ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғибот қилиш ва  таъминлаш мақсадида спорт-соғломлаштириш ишлари, ёшларда юксак маънавиятни шакллантириш мақсадида улар  ўртасида маданий тадбирларни тизимли равишда ўтказиб келиняпганлиги таъкидланди.

Шуни алоҳида қайд этиш керакки, тармоқ тизимидаги корхоналарда ишга янги қабул қилинаётган ёшлар, хусусан, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари ишга киришдан аввал, албатта меҳнат муҳофазаси бӯйича йўриқдан ӯтказилишлари, ёшларнинг тегишли тартибда махсус кийим-бош, якка тартибдаги ҳимоя воситалари билан  таъминланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ишга кираётган битирувчиларга синов муддати белгиланмаслиги эътиборга олинмоқда ва ишга қабул қилинган ёш мутахассисларга “Устоз-шогирд” тизими асосида малакали мутахассислар устоз сифатида бириктирилиши йўлга қўйилиб, биринчи бор ишга кирган битирувчилар қўнимлилиги жамоатчилик назорати остида мониторинг қилиб борилмоқда.

Очиқ мулоқот давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email