ЭНГ НАМУНАЛИ БОШЛАНҒИЧ ТАШКИЛОТ АНИҚЛАНДИ!

Бош саҳифа

   Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 3 апрелдаги “Энг намунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисидаги 8-10“с”-сонли қарори қабул қилинган.

  2011 йилдан буён ҳар икки йилда бир ўтказиб келинаётган ушбу танлов ташкилотларнинг ижтимоий-иқтисодий мавқеини янада ошириш, илғор тажрибаларини қўллаб-қувватлаш, самарали фаолият юритиши учун зарур шароитлар яратишга хизмат қилмоқда.

     Хозирги кунда тармоқ тизимида 130 дан ортиқ бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти фаолият кўрсатмоқда. Улар жойларда жамоа шартномаларининг бажарилиши, ишчи-ходимларнинг ижтимоий манфаатларини таъминлаш борасида ташкилий тадбирларни амалга ошириб келмоқда. Барча бошланғич касаба уюшма ташкилотлари кўрик-танлов Низоми ва баҳолаш мезонларига асосан ташкилотнинг 2015 йил апрел ойидан 2017 йил апрел ойигача даврдаги фаолиятни акс эттирган ҳужжатлар тўпламини Республика Кенгаши комиссиясига топширди.

   Кўрик-танловни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича Республика Кенгаши комиссияси томонидан жами 35 та тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилди ва бахолаш мезони асосида тегишли баллар қўйилди.

  Шунингдек, Республика Кенгаши масъул ходимлари томонидан бошланғич ташкилотларга танловни ўтказиш бўйича амалий ёрдам кўрсатилди ҳамда ҳар хафта раис ҳузуридаги аппарат йиғилишида мухокама қилиб борилди.

   Танловнинг Республика босқичида комиссия томонидан баҳолаш мезони асосида “Максам-Чирчик”  АЖ касаба уюшма ташкилоти 1-ўринни, “Қўнғирот сода заводи” МЧЖ касаба уюшма ташкилоти 2-ўринни,  “Фарғонаазот”  АЖ  касаба уюшма ташкилоти 3-ўринни эгаллади.

 

 

Print Friendly, PDF & Email