«Қўнғирот сода заводи» МЧЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 1 июнь – Болалар куни байрами нишонланди!

Бош саҳифа

        «Қўнғирот сода заводи» МЧЖ касаба уюшмаси томонидан 2019 йил
1 июнь куни Қўнғирот тумани Элобод посёлкасида жойлашган 16-сонли
болалар боғчасида «Касаба уюшмаси – болаларга» акцияси доирасида байрам
тадбири ўтказилди.
Байрам тадбирида боғча тарбияланувчилари иштирокида байрам концерт
дастури ташкил этилди, у ерда талантли, иқтидорли болалар ўз иқтидорларини
намойиш этишди.

     

      Байрам тадбирига кўра 20 нафар болалар учун Республикамизнинг
қадимий шаҳарларидан бири бўлган Хива шаҳрига саёҳат уюштирилди.

     Байрам муносабати билан боғчанинг барча тарбияланувчиларига корхона
ва касаба уюшмаси томонидан байрам совғалари топширилди.

Шунингдек, шу куни болалар оромгоҳлари ишга тушди, корхона
ходимларининг болаларидан Тўрткўл туманидаги «Лочин» болалар оромгоҳига
25 болага, Элликқалъа туманидаги «Орол болалари» болалар оромгоҳига 25
болага ва Нукус шахридаги «Орол» болалар оромгоҳига 50 болага, жами 100
нафар болалар учун болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бепул
йўлланмалар берилди, уларни оромгоҳларга олиб бориш ва олиб келиш
корхонанинг замонавий микроавтобусларида амалга оширилмокда.

Print Friendly, PDF & Email