Бош саҳифа
2021 йил 26 феврал куни «Maxam-Chirchiq» АЖ нинг 2020 йил якуни бўйича жамоа шартномасининг бажарилиши юзасидан онлайн видео конференцияси бўлиб ўтди. Видео конференцияни касаба уюшма қўмитасининг раиси Б.Абдуллаев очиб берди.
Конференцияда корхона раҳбарияти, Республика Кенгаши масъуллари, Бошқарув аъзолари ва жамоа вакиллари иштирок этди.
Корхона бошқаруви раиси Х.А.Сайдахметов корхона раҳбарияти томонидан  олинган мажбурияларни ижроси бўйича хисобот берди ва 2021 йил жамоа олдида турган вазифалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Жамоа шартномасининг ижроси бўйича хисоботни иш ҳақи ва меҳнатни асослаш бўлимининг  бошлиғи А.А.Таджибаев ўқиб эшиттирди.
Икки томонлама мехнат низолари бўйича  комиссияни олиб борган иши хақида котиба Е.В.Жилина маълумот берди.
Сўнг касаба уюшма қўмитасининг раиси Б.М.Абдуллаев 2020 йилда корхона ишчи-ходимлари учун касаба уюшма қўмитаси томонидан амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Мухокамаларда корхона ишчи-ходимлари сўзга чиқишди.
Конференцияда корхона жамоа шартномасига киритилган қўшимча ва ўзгаришлар бўйича қарор қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email