«ЖИЗЗАХ ПЛАСТМАССА» АЖда ЖАМОА ШАРТНОМАСИ ИЖРОСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ

Бош саҳифа

“Жиззах пластмасса” акциядорлик жамиятида корхона маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси ўртасида 2019-2021 йиллар учун тузилган жамоа шартномасининг 2020 йил якуни бўйича бажарилиши бўйича жамоа конференцияси бўлиб утди.

Конференцияда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Тўхтаев Саидиокил Саидазимович хамда Жиззах вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси ижтимоий химоя бўлими мудири Чутанов Шарофиддин Исроилович катнашдилар.

Жамоа шартномаси бажарилиши бўйича конференция мунозарали бўлиб ўтди. Жамият ходимлари Давлатов Бабайдавлат, Кобилова Мухаббат, Орзикулов Достонлар жамоа шартноманинг 2020 йил якуни бўйича бажарилиши бўйича ўз фикрларини айтиб ўтишди.

Конференция якунида жамиятда бир неча йилдан буён ишлаб келаётган 1-цех ходими Г.Машанованинг таваллуд куни муносабати билан унга эсдалик совғаси тантанали равишда топширилди.

Шунинг билан конференция ўз ишини тамомлади.

Print Friendly, PDF & Email