НАФОСАТ ИЛМИНИНГ СОҲИБЛАРИ!

Бош саҳифа

Жорий йилнинг 19 февраль куни тармоқ тизимидаги “Maxam-Chirchiq” АЖ маъмурияти ва касаба уюшма қўмитаси томонидан Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган, Ҳалқаро Бобур мукофотига сазовор бўлган, тарих фанлари доктори, Ислом университетининг профессори Низомиддинов Нажмиддин Ғиёсиддинович билан ижодий учрашув ташкил этилди.

Учрашувни “Maxam-Chirchiq”АЖнинг  касаба уюшма қўмита раиси Абдуллаев Бахтиёр Муҳаммедович очиб  берди ва аввал корхонада эълон қилинган “Буюк мутафаккир, ғазал мулкининг султони – Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги  ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг таваллуд айёмларига” бағишланган ижодий онлайн – кўрик ғолибларини тақдирлаш маросимини ўтказди.

Учрашув давомида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Ушбу ижодий учрашув корхона ишчи-ходимларида катта таъссурот қолдирди.

Print Friendly, PDF & Email