«ФАРҒОНА КИМЁ ЗАВОДИ» МЧЖда СПАРТАКИАДА ЎТКАЗИЛДИ!

Бош саҳифа

Юртимизда жисмоний тарбия ва спорт соҳасида бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш, аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, турли спорт мусобақаларини ташкил қилиш орқали меҳнаткашларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш, меҳнат самарадорлигини ошириш ва уларнинг саломатлигини яхшилаш ҳамда гиподинамия (камхаракатлик) туфайли юзага келувчи турли касалликлардан сақланиш мақсадида, тармоқ тизимидаги «Фарғона кимё заводи» МЧЖда аёллар ва эркаклар ўртасида спартакиада мусобақалари ўтказилди. Спартакиада мусобақаларида шашка, шахмат, стол тенниси, эркаклар 100 метрга югуриш ва турникда тортилиш, аёллар 60 метрга югуриш ва арғимчоқда сакраш каби спорт турлари бўйича беллашдилар.

     

Мусобақа сўнггида ғолибларга корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан эсдалик совғалари тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email