ЎЗБЕКИСТОН БЎЙЛАБ САЁҲАТ ҚИЛ!

Бош саҳифа

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 3 февралдаги «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги 5326-сонли Фармон ижросини таъминлаш, «Ёшларни қуллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш» йили муносабати билан ҳамда Касаба уюшма қўмитасининг иш режасига мувофиқ  корхонамиз бир гуруҳ ёшлари учун сайёҳат уюштирилди.

«Фарғонаазот» АЖда фаолият юритаётган самарали меҳнат қилиб, корхонамиз ривожи учун фаоллик кўрсатаётган ёш ишчи-ходимлар Тошкент вилоятининг диққатга сазовор жойларида бўлиб қайтдилар.

Дастлаб, ёшларимиз Пойтахтимиздаги Ислом Каримов музейи, Ғалаба боғи ва Шон-шараф музейиларида бўлиб, яқиндан танишдилар. Хурматли Президентимиз ташаббуслари билан халқимиз қаҳрамонлигини абадийлаштирилиши мақсадида барпо этилган Ғалаба боғида ҳодимларимиз мамалакатимиз тарихида жасорат кўрсатиб из қолдирган ватандошларимизни хотираларини ёдга олиб, Шон-шараф музейиларини кўздан кечирдилар.

Тошкент шаҳридаги саёҳат вақтида ёш ходимларимиз айниқса Ислом Каримов номидаги музейга ташрифдан жуда ҳурсанд бўлдилар ва ўзлари учун кўплаб қизиқарли маъмулотларни олдилар. Сўнг Чорвоқ, Чимён дам олиш масканларида дам олишни давом эттирдилар.

Саёҳат мазмунли ва таассуротларга бой кечди. Барча ишчи-ҳодимлар саёҳатни ташкил этган корхонамиз раҳбарияти ва касаба уюшмасига ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

 

«Фарғонаазот» АЖ касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email