“Совпластитал” МЧЖ ва А.Султонов номли Ўзбекистон Кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институтларида жамоа шартномалари бажарилиши бўйича конференциялар бўлиб ўтди.

Бош саҳифа

Бугунги кунда мамлакат касаба уюшмалари тизимида қизғин жараён кечмоқда. Яъни, корхона, ташкилот ва муассасаларда жамоа шартномаларининг бажарилиши бўйича конференциялар бўлиб ўтмоқда.
Унда, аввало, жамоа шартномалардаги ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқлари ҳимояси, меҳнат муҳофазаси, бандлик, меҳнаткашлар ва уларнинг оила аъзолари маънавиятини юксалтириш, соғломлаштириш масалаларини ўз ичига олган масалалар таҳлил этилмоқда.
Жорий йилнинг февраль ойида тармоқ тизимидаги “Совпластитал” масъулияти чекланган жамияти ҳамда А.Султонов номли Ўзбекистон Кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институтларида жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши бўйича Конференциялар бўлиб ўтди.

Ушбу Конференцияларда ижтимоий шериклик асосида иш берувчи ва касаба уюшма қўмитаси томонидан ишчи ходимларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатлари ва меҳнат соҳасидаги ҳуқуқларини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилган ишлар тўғрисида ҳисобот берилди.
Шунингдек, корхона касаба уюшмаси қўмитаси раиси жамоа шартномасининг 2020 йилда бажарилиши бўйича ҳисобот берар экан, иш берувчи билан ҳамкорликда ходимлар манфаатдорлигини таъминлаш бош мақсад қилиб белгиланганини эътироф этди. Бунда жамоа шартномаси муҳим аҳамият касб этди. Ушбу ҳужжат орқали ходимлар учун қўшимча имтиёзлардан фойдаланиш имкониятлари кенгайтирилди.

Print Friendly, PDF & Email