КАСАЛЛИКНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ УНИ ДАВОЛАШДАН ОСОНДИР!

Бош саҳифа

2021 йил 15 январь куни “Maxam-Chirchiq” акциядорлик жамияти маъмурияти, касаба уюшма қўмитаси ва корхона ҳотин-қизлар кенгаши билан биргаликда шифокор-профессор Миррахимова Дилобар Тешабоевна билан “Аёллар касаликларини эрта ташхислаш ва олдини олиш” мавзусида “очиқ мулоқот” ташкил этилди.

Ушбу тадбирни ташкиллаштиришдан мақсад, корхона аёллари ва қизларининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом оила қуриш ассосларини оммалаштириш ва соғлом турмуш тарзини сақлаш, тўғри овқатланиш, шунингдек, уларнинг ўз соғлиғига ғамҳурлик қилишга илхомлантиришдир.

Шифокор Дилобар Тешабоевна иштирокчиларнинг барчасини замонавий ва қулай диагностика турлари билан батафсил таништириб, тақдимот ўтказди.
Очиқ мулоқот давомида аёлларнинг маърузага бўлган қизиқиши юқори эканлиги қайд этилди. Барча аёллар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олдилар. Иштирокчилар нафақат статистикани, балки аёл танаси ҳақида кўплаб қизиқарли ва замонавий тиббий маълумотларни тингладилар.
Учрашув сўнггида йиғилганларнинг барчасига ахборот буклетлари тарқатилди ҳамда бепул маслаҳат ва кўрик ўтказилди.

Print Friendly, PDF & Email