“Баҳор ва Аёл” кўрик-танлови ўтказилди

Бош саҳифа

Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Деҳқонобод калий заводи” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшма қўмитаси ва ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти ҳамкорлигида корхона хотин-қизлари иштирокида “Баҳор ва Аёл” кўрик-танлови ташкил этилди.

Байрамона кайфиятда ўтган кўрик-танловда  1-ўринни маъмурий-хўжалик бўлими бошлиғи ўринбосари Каримова Мухтасархон, 2-ўринни калий ўғити ишлаб чиқариш 2-цехи техниги Бекназарова Мавлуда ва 3-ўринни тикувчилик цехи тикувчиси Каримова Дилбар қўлга киритган бўлсалар. Заводнинг марказий лабораторияси кимёвий таҳлил лаборанти Абдураҳмонова Юлдузхон олий ўринга муносиб кўрилди.

Ғолиблар олий ва 1,2,3-даражали дипломлар, пул мукофоти ва эсдалик совғалар билан рағбатлантирилдилар.

Print Friendly, PDF & Email