Кун нафаси… Байрам шукуҳига тўлди давралар!

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Жиззах пластмасса” АЖда ҳам “8-март—Халқаро хотин-қизлар куни”  байрами муносабати билан тантанали тадбирлар ўтказилди. Тадбирда корхона раҳбарияти, ҳамкор ташкилотлар,  бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти аъзолари ва ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

Давралар байрам шукуҳига тўлган ушбу кунда корхонада фаол ишлаб келаётган хотин-қизлар фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Тадбир иштирокчиларига байрамона дастурхон тузалиб, хонандалар иштирокида куй-қўшиқлар янгради. Сўзга чиққанлар аёлларни байрам билан табриклаб, келажак иш фаолиятларида омадлар тилаб қолдилар.

Print Friendly, PDF & Email