Спорт-саломатлик ва самарали меҳнат гаровидир

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Резинатехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш заводи қурилиш дирекцияси” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан цех ва бўлимларда фаолият юритаётган ёш ишчи ходимлардан иборат жамоалар ўртасида футбол спорт тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Мусобақани очиш учун корхона  касаба уюшмаси қўмитаси раиси Юсуф Данабаев сўзга чиқиб, корхонада бу каби мусобақалар келгусида кўплаб ўтказилиши мақсадга мувофиқ эканлигини таъкидлаб, бундай мусобақа ва тадбирлар ёш ишчи ходимларнинг бўш вақтларини унумли ва мазмунли ўтказишларини таъминлаш билан бирга, уларда соғлом ҳаёт тарзини хосил қилишини ва ишга бўлган кўтаринки руҳиятни таъминлаб беришини  айтиб ўтди. Бу борада корхонада ёшларни бир мақсад сари бирлаштиришда спорт мусобақалрининг ўрни катта,-деди у сўзини давом эттириб.

 

Қизғин ва дўстона кайфиятда ўтган  мусобақа натижасига кўра ғолиблар  аниқланди. Унга кўра, 1-ўринни Бош механик бўлими, 2- ўринни Енгил автомобиль шиналарини ишлаб чиқариш цехи, 3-ўринни Техник назорат бўлим жамоалари  эгалладилар.

Мусобақа ғолиблари Республика Кенгаши, корхона маъмурияти ҳамда корхона касаба уюшмаси қўмитаси томонидан таъсис этилган кубок ва совғалар билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email