Ёшлар камоли ҳамиша эътиборда

Бош саҳифа

     Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонасида  янги ишга келган битирувчиларни касаба уюшма қўмитаси томонидан касаба уюшма аъзолигига жалб қилиш, касаба уюшма фаолларини ёшлар ҳисобига тўлдириш, ёшларнинг ижтимоий фойдали ташаббуслари ва қизиқишларини амалга ошириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Ишга қабул қилинаётган ёшлар касаба уюшмаси қўмитасида таништирув суҳбатидан ўтказилмоқда.

    Корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан ёш авлоднинг ҳуқуқий билимини юксалтириш мақсадида ёшларни ишга қабул қилишда уларга берилган имтиёзлар, меҳнат шартномалари, битирувчилар учун синов муддатларининг белгиланмаслиги, меҳнат соҳасига оид қонунлар ва кодекслар, жамоа шартномаси ҳамда меҳнат ҳуқуқлари бўйича ўқув семинари ўтказилди. Семинарда касаба уюшма қўмитаси раиси Бахтиёр Аллияров корхонада Ёшларга хавфсиз иш шароитларини яратилганлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш борасида доимий назорат ўрнатилиб ижобий ишлар амалга оширилганлиги ҳамда ходимларга корхонада меҳнат қилишлари ва дам олишлари учун барча шароитлар яратилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

    Шунингдек, ёшлар комиссияси раиси Ботир Курбанбаев ёшлар ҳуқуқларига оид қабул қилинган янги қонун ҳужжатлари ва уларнинг моҳияти ҳақида гапирди.

     Семинарда ёшларнинг ҳар хил экстремистик гуруҳларга қўшилиб қолишининг олдини олиш мақсадида “Калтабинлик” номли видеолавҳаси намойиш этилди.

Print Friendly, PDF & Email