Ёшлар келажагимиз бунёдкорларидир

Бош саҳифа Янгиликлар

    Юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда касаба уюшмалари ёшларининг фаол иштирокини таъминлаш, юксак маънавиятли, мустақил ва эркин фикрлайдиган, замонавий илм-фан ютуқларини пухта ўзлаштирган ҳар томонлама соғлом ва баркамол авлодни вояга етказишга қаратилган ёшларга оид давлат сиёсатини изчил амалга оширилишида иштирок этиш ҳамда ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш борасида Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси томонидан бир қатор ишлар амалга оширилди.

       Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши аппарати ходимлари ва Қарши мухандислик иқтисодиёт институти ижтимоий фанлар кафедраси ходимлари ҳамда “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан корхонанинг тоғ-кон мажмуаси мажлислар залида “Маънавият соати” ўтказилди. Унда корхонанинг ёш мутахассис ва ходимлари иштирок этди.

     «Маънавият соати»да Президентимизнинг БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессияда сўзлаган нутқи, унда билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифларнинг нақадар долзарблиги тўғрисидаги фикрлар билан ўртоқлашилди. Давра суҳбатида ёшлар келажагимиз бунёдкорлари эканлиги, бунинг учун улардан катта билим ва шижоат талаб этилиши таъкидлаб ўтилди.

Print Friendly, PDF & Email