Ёшлар корхона кутубхонаси хизматидан мақсадли фойдаланмоқдалар

Бош саҳифа

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 5 та муҳим ташаббус ёшларимизга бўлган эътиборни янада кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, ёшларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, юртимиз ёшлари ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш борасида янги қадам бўлди.

Тармоқ тизимидаги “Фарғона кимё заводи” МЧЖ  касаба уюшма қўмитаси томонидан ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш орқали ёшлар маънавиятини юксалтириш йўлида зарур шароитларни яратиш мақсадида корхона кутубхонаси янги адабиётлар билан бойитилмоқда. Бугунги кунда корхонада меҳнат қилаётган ишчи-ходимлар, ёшлар ва корхонада амалиёт ўтаётган касб-ҳунар коллежи ўқувчилари катта қизиқиш билан кутубхона хизматидан фойдаланмоқдалар.

Print Friendly, PDF & Email