18 ноябрь – Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун!

Бош саҳифа

    Давлатимиз байроғи – муқаддас тимсолдир. Унга катта ҳурмат ва эъзоз билан муносабатда бўлиш, яъни ундан фақат қонун талабларига мос равишда фойдаланишимиз, кўз қорачиғимиздек асрашимиз ва шундай муносабатни бошқаларга ҳам ўргатиб, улардан талаб қилиб боришимиз лозимдир.

   Токи байроқ бор экан, миллат бор, давлат бор, Ватан бор. Ўзбекистон фарзандлари қаерда бўлмасин, қандай натижаларга эришмасин Ватан байроғини ардоқлайди. Чунки байроқ – ҳурлик тимсоли, эзгулик, тинчлик рамзидир!

   Бугун 28 ёшини нишонлаётган байроғимиз мустақиллигимиз тимсоли сифатида дунё тургунча юксакларда ҳилпираб турсин!

Print Friendly, PDF & Email