Белгиланган вазифалар эътибор марказида

Бош саҳифа

Тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсатининг навбатдаги йиғилиши ўтказилди. Унда тармоқ касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотлар томонидан “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”  бўйича қабул қилинган Давлат дастурини ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламини, яъни, кексалар, имконияти чекланган шахслар, хотин-қизларни ҳамда ёшларни қўллаб-қувватлаш, меҳнаткашлар ва улар оила аъзоларининг сифатли соғломлаштириш ва дам олдиришини ташкил этиш бўйича амалга оширилган ишларни тизимли давом эттириш, шунингдек, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури” бажарилишида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида 2019 йилнинг ўтган даврида бажарилган ишлар таҳлил этилди. Шу билан бир қаторда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятидаги ютуқ ва камчиликлари кун масаласи сифатида муҳокама қилинди.

Йиғилиш давомида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати қарори билан тасдиқланган Дастур асосида тизимдаги барча корхона ва ташкилотлар иш берувчилари ҳамда бошланғич касаба уюшма ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар ижроси ўз вақтида бажарилаётгани алоҳида қайд этилди. Шунингдек, фуқароларга меҳнат муносабатларига оид масалаларда бепул ҳуқуқий хизмат кўрсатилаётганлиги, жумладан, ҳисобот даврида Республика Кенгашига жисмоний ва юридик шахслардан ёзма, оғзаки ва электрон шаклда мурожаатлар келиб тушганлиги ва уларга асосли жавоблар қайтарилганлиги маълум қилинди. Шунингдек, Тармоқ томонидан Ёшларга оид давлат сиёсатини  амалга ошириш борасида олиб борилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш борасида корхоналарда жамоа шартномалари орқали ёшларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш йўлида олиб борилаётган ишлар ва ўтказилаётган тадбирларнинг кенг қамровлилигига алоҳида эътибор қаратиш таъкидланди.

Раёсат йиғилиши якунида муҳокама этилган барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди ва аниқланган камчиликлар бўйича касаба уюшмалари қўмиталари раисларига уларни белгиланган муддатларда хал этиш вазифаси топширилди.

Print Friendly, PDF & Email