Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг малака ошириш ўқуви ўтказилди.

Бош саҳифа

       Жорий йилнинг 4-9 ноябрь кунлари Ўзбекистон касаба уюшмаси Федерацияси Кенгашининг ўқув режасига асосан  Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари раисларининг малакасини ошириш ўқуви бўлиб ўтди.

    Ўқув машғулотини ўтказишдан асосий кўзланган мақсад касаба уюшмаларини малакали кадрлар билан таъминлаш, барча даражадаги касаба уюшмалари органларида фаолият олиб бораётган ходимлар ва фаолларни ўқитиш ҳамда малакасини оширишдан иборат.

       Ўқув машғулотлари давомида маърузачилар томонидан “Ўзбекистон Республикасида  амалга оширилаётган  ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти”, “Касаба уюшмаси ташкилотларида ижро интизоми ва ҳужжатлар билан ишлашда иш юритишни ташкил этиш”, “Конституция – юртимизда янги ҳаёт, янги жамият барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори”, “Меҳнат соҳасида ижтимоий шериклик асослари. Халқаро меҳнат ташкилотининг Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган Конвенциялари ва уларни касаба уюшмалари томонидан қўллаш амалиёти”, “Меҳнат муносабатларида ходим ва иш берувчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари.” каби мавзуларда маърузалар ўқилди.

     Ўқув дастури режасига асосан маданий тадбир ташкил этилди. Тингловчилар Ўзбек Миллий Академик драма театрига ташриф буюрдилар.

  Ўқув сўнгида 40 соатлик ўтилган мавзулар юзасидан якуний тест синовлари асосида тингловчиларга гувоҳномалар топширилди.

   

Print Friendly, PDF & Email