Асосий мақсадимиз ёшларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш

Бош саҳифа

       Тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотларда давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламдаги ислоҳотлар моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамияти ва мазмун-моҳиятини меҳнаткашларга, айниқса ёшларга атрофлича тушунтириш, уларда ватанга муҳаббат, истиқлолга садоқат руҳини уйғотиш ва ҳуқуқий билимларини янада ошириш мақсадида семинарлар ташкил этилмоқда.

      Хусусан, Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши мутахассислари томонидан тармоқ тизимидаги  “Фарғонаазот” АЖнинг катта мажлислар залида “Меҳнат қонунчилиги муносабатлари ва ёшларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳамда ҳуқуқий манфаатлари ҳимоясини таъминлаш” мавзуида семинар ўтказилди. Унда “Фарғонаазот” АЖ ишчи-ходимлари ва таклиф этилган бир қатор ташкилотлар вакиллари иштирок этдилар. Семинар давомида жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган ислоҳотлар, жамоа шартномасининг мазмун-моҳияти, халқаро конвенциялар ва меҳнат стандартлари юзасидан маърузалар ўқилди.

 

         Ташкил этилаётган семинарлар шубҳасиз, ёш ходимларимизнинг ҳуқуқий билимларини ошишига ёрдам беради ва ёшларнинг касаба уюшмаси ташкилоти борасидаги фикрларини янада мустаҳкамлайди, – дейди “Фарғонаазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси Ёшлар билан ишлаш комиссияси раиси Илхомжон Мўминов.

         Семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан берилган саволларга атрофлича жавоб ва тушунтиришлар олдилар.

Print Friendly, PDF & Email