Сен барибир муқаддассан, муқаддас аёл

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги Тошкент кимё-технология институтида институт раҳбарияти ва бошланғич касаба уюшмаси қўмитаси ҳамкорлигида “8-март — Халқаро хотин-қизлар куни” байрами муносабати билан “Муқаддас аёл” номли тадбир ўтказилди.

Тадбирда институт ректори, профессор Муталов Шуҳрат Ахмаджонович, Ўзбекистон Миллий академик драма театри актёрлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова ва театрнинг яна бир маҳоратли актёри Хамид Тошпўлатов ҳамда институтда фаолият олиб бораётган хотин-қизлар иштирок этдилар.

Тадбир “Муқаддас аёл”  қўшиғи билан талабалар ижросида тантанали равишда бошланди. Шундан сўнг институт ректори Шуҳрат Муталов сўзга чиқиб Халқаро хотин-қизлар куни байрами билан барча хотин-қизларни  табриклаб, уларнинг олиб бораётган муваффақиятли фаолиятлари учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Тадбирнинг расмий қисмида институтда фаол меҳнат қилаётган хотин-қизларга Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Касаба уюшмалари ва институт раҳбариятининг фахрий ёрлиқлари ҳамда совғалари топширилди.

Шундан сўнг тадбирининг бадиий қисмига ўрин берилди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нодира Маҳмудова ва маҳоратли актёр Хамид Тошпўлатовларнинг байрам табриклари ҳамда саҳнавий чиқишлари барчани бирдек хурсанд этди. Тадбир давомида талабалар томонидан тайёрланган саҳнавий чиқишлар ва айниқса улар ижросидаги “Қирмизи олма” спектакли йиғилганлар олқишига сазовар бўлди.

Print Friendly, PDF & Email