РЕСПУБЛИКА КЕНГАШИНИНГ СЕМИНАРИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Бош саҳифа

Жорий йилнинг 18 июнь куни Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг раислари учун Ўқув-семинар ўтказилди.

Семинарда Тошкент шаҳрида жойлашган корхоналарнинг касаба уюшма раислари ва фаоллари ҳамда Республика Кенгашининг ходимлари иштирок этдилар.

Семинарни ўтказишдан мақсад бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини кучайтиришдир.

Семинарни Республика Кенгашининг раиси Халилова Мавжуда Хамдамовна очиб берди.

Кенгаш раиси М.Халилова “Ishonch” газетасида эълон қилинган Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациси раиси, сенатор, сиёсатшунос Рафиков Қудратилла Мирсагатовичнинг “Менинг Президентим” номли фалсафий эссеси тўғрисида семинар иштирокчиларига маъруза қилди.
Дарҳақиқат, Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев фавқулодда ҳассос шахс. Ўз халқига бўлган муҳаббати, халқ ҳаётини нурли манзилларга буриб юбориши дунё давлатичилиги тарихида жуда кам одамларга насиб қилган, ўз навбатида халқимиз эҳтиёж сезган Йўлбошчидир.

Шунингдек, ушбу семинарда касаба уюшма маблағларини белгиланган мақсадларга сарфланиши, йўлланмалар олиш тартиби, жамоа шартномасининг мазмун-моҳияти, корхоналарда меҳнатни муҳофаза қилиш ҳамда касаба уюшма ташкилотларида ишларни режалаштириш каби йўналишлар бўйича тушунтиришлар берилди.

Print Friendly, PDF & Email