ВАТАН ҲИМОЯСИ – МУҚАДДАС БУРЧ!

Бош саҳифа

“Фарғонаазот” АЖда Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан “Ватанпарварлик ойлиги” доирасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Қуролли кучлар ҳамда Ички ишлар органлари тизими ходимлари ва фахрийлари билан учрашув ташкил этилди. Тадбирга Фарғона шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари подполковник Мириноаятов Улуғбек Ўлмасович, заҳирадаги полковник Мамаюсупов Рустамжон Иномович, қолаверса, корхонада фаолият юритаётган Афғон уруши қатнашчилари ва корхона фаол ёшлари таклиф қилинди. Унда Фарғона шаҳар мудофаа ишлари бўлими бошлиғи ўринбосари подполковник У.Мириноаятов ҳамда заҳирадаги полковник Р.Мамаюсупов Иномовичлар сўзга чиқиб, она Ватанга хизмат, бурчга садоқат, юртга даҳлдорлик сингари фазилатларнинг инсон камолотидаги ўрни ҳақида тўхталиб ўтишди.
Таъкидлаш жоизки, мамлакатимиз тараққиётининг пойдеворини мустаҳкамлашда фидойи ҳамда ватанпарвар ёшларимиз муносиб ҳисса қўшиб келаяптилар. Сўнгги йилларда миллий армиямиз ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар учун кадрлар тайёрлаш жараёни замон талаблари даражасида такомиллаштириб борилмоқда. Ҳарбий олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик алоқалари кенгаймоқда. Бундан кўзланган мақсад ёшларимизни мамлакатимиз истиқболи учун муносиб авлодлар этиб камол топтиришдир. Яқиндан муҳтарам Президентимиз ёшлар билан учрашиб, “устоз кўрган ўғил-қизларимиз домласига муносиб бўлишга интилади, ҳаётда уларнинг кўмаги билан ўз ўрнини топади. Шу боис, ҳудудларда “устоз-шогирд” анъанасини янада кучайтирсак, ўйлайманки, нур устига аъло нур бўлади”, дея алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Учрашувда сўзга чиққан соҳа фахрийлари ҳарбий хизматнинг машаққатли жиҳатлари, таълим-тарбия жараёнида “устоз-шогирд” анъанасининг ўрни, юртга салоқат билан хизмат қилишда ёшлардан талаб этиладиган касбий ва ахлоқий фазилатлар ҳақида мулоҳазаларини билдиришди. Тадбирда корхонанинг ватанпарвар ёшларидан, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан таъсис этилган «Меҳр-саховат» кўкрак нишони соҳиби, Қутқарув отряди бўлинма старшинаси Нурмурод Сирожов сўзга чиқиб, асл ватанпарварлик тўғрисида фикрларини ҳамкасблари билан ўртоқлашди ва барча ёшларни ватанпарвар бўлишликга чорлади.
Сўнгра, “Фарғонаазот” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари ташкил этилганлигининг 29 йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа фахрийлари ва ходимларига эсдалик совғалари топширилди.

“Farg’onaazot” АЖ
Касаба уюшма қўмитаси

Print Friendly, PDF & Email