АЁЛЛАР ДОИМО ЭЪЗОЗИМИЗДА

Бош саҳифа

Шу кунларда юртимизда 8-март — Халқаро хотин-қизлар байрами муносабати билан тантанали тадбирлар кўтаринки кайфиятда ташкил этилмоқда. Шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги “Фарғонаазот” АЖ корхонасида ҳам ўтказилди. Корхонанинг “Кимёгар” тўйхонасида ўтказилган байрам тадбирида корхона раҳбарияти, корхонада хизмат қўрсатаётган цех ва бўлимлар хотин-қизлари ҳамда корхона касаба уюшмаси қўмитаси вакиллари иштирок этдилар.

Байрам даврасини “Farg’onaazot” АЖ бошқарув раиси Абдупатто Туланович очиб берди ва барча хотин-қизларни байрам билан табриклаб, уларга бахт-саодат, ҳаётий фаровонлик ва келгуси фаолиятларида янгидан янги ютуқлар тилаб қолди.

Меҳмонлар учун “Фарғона наволари” қўшиқ ва рақс ансамбли чиқиш қилдилар. Шунингдек, вилоятнинг таниқли хонандалари ўз санъатлари билан барчани кўнглини хушнуд этдилар.

Print Friendly, PDF & Email