Қонун тарғиботи доирасида

Бош саҳифа

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси томонидан 2019 йил 24 октябрь куни қабул қилинган  ва Олий Мажлис Сенати томонидан жорий йил 30 ноябрь куни маъқулланган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланди.

Тармоқ тизимидаги “Жиззах плаcтмасса” АЖ, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари “Агрокимёҳимоя” ҲАЖ корхорналарида “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун тарғиботига қаратилган семинарлар ўтказилди.

Семинарлар давомида Қонуннинг мазмун-моҳияти ва унинг амалдаги таъсир доираси, касаба уюшмалари фаолиятининг янада самарали механизми яратилганлиги, фуқароларнинг касаба уюшмаларига аъзо бўлиш ҳуқуқлари ва аъзоларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ҳақида тушунтиришлар берилди. Жумладан, Қонунинг 4-моддаси “Касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқи” деб, номланган бўлиб, унда “Меҳнат фаолиятини амалга ошираётган фуқаролар, шунингдек, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими, олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларида таълим олаётган, ўн беш ёшга тўлган шахслар ҳеч қандай тафовутсиз ўз танловига кўра ва олдиндан рухсат олмай туриб, ихтиёрий равишда касаба уюшмаларини тузиш ҳуқуқига, шунингдек, касаба уюшмаларига уларнинг уставларига риоя этиш шарти билан аъзо бўлиш ҳуқуқига эгадир.” дея, таъкидланади. Шунингдек, Қонуннинг “Касаба уюшмалари фаолиятининг принциплари” деб, номланган 2-боби эса қамров жиҳатдан қонуннинг мазмун-моҳиятини ўзида тўлиғича акс этириши билан аҳамиятлидир. Жумладан, 5-моддасида Касаба уюшмалари фаолиятининг асосий принциплари сифатида қонунийлик, ихтиёрийлик, камситишга йўл қўймаслик, мустақиллик ва ўзини ўзи бошқариш, тенг ҳуқуқлилик, ошкоралик ва очиқлик кабилар кўрсатиб ўтилади. Ўз навбатида ҳар бир принципга алоҳида моддаларда изоҳ ва тушунтиришлар берилганлиги, бу ўз навбатида Қонуннинг халқчиллигини янада оширганлиги айтилди.

      Семинарлар давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.

Print Friendly, PDF & Email