12 август — Халқаро ёшлар куни

Бош саҳифа

Ҳар йили 12 август куни бутун дунё бўйлаб минглаб ёшлар, ёшлар ташкилотлари ва фаоллар Халқаро ёшлар кунини нишонлайди. Шу куни жаҳон ҳамжамиятининг диққат-эътибори ёшларга оид масалаларга яна бир бор қаратилади.

Тармоқ тизимидаги корхоналарда ҳам Халқаро ёшлар куни кенг нишонланди. Жумладан, “Самарқандкимё” АЖ касаба уюшма қўмитаси томонидан 12 август — Халқаро ёшлар куни муносабати билан корхонанинг фаол ёшлари иштирокида  Самарқанд шаҳри бўйлаб саёхат ташкил этилди. Ёшлар саёхат давомида Самарқанд шаҳридаги бир қатор муқаддас қадамжоларга ташриф буюрдилар. Ўз ўрнида улар буюк тарихимиз ҳақида янада кенг маълумотга эга бўлдилар.

Ёшларни маданий обидаларимиз билан таништириш уларда аждодларга бўлган ҳурматни ошириши билан бир қаторда, маънавиятларини юксалишига, миллий қадриятларимизни асрашга бўлган масъулиятларини ошишига замин бўлади, — дейди “Самарқандкимё” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Б.Юсупов.

Саёхат давомида ёшлар марказий сайилгоҳда бўлиб ўтган байрамона тадбирларда ҳам иштирок этдилар.

Print Friendly, PDF & Email