Янги таассурот ва саргузаштлар болажонларни кутмоқда.

Бош саҳифа

  Тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги барча болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ишчи ва ходимларнинг фарзандлари тетик, соғлом бўлишлари ҳамда мароқли ҳордиқ олишлари учун барча шарт-шароитлар, соғлигини тиклаш учун қатор қулайликлар яратилган. «Кимёгар», «Офтобжон» ва «Чимён» болалар соғломлаштириш оромгоҳлари шулар жумласидандир. Ҳар йили Республикамизнинг турли вилоятларида жойлашган ушбу болалар соғломлаштириш оромгоҳларига бориш учун йўлланмаларнинг ташкил этилиши болаларимиз саломатлигини асраш йўлидаги энг самарали ишлардан бири ҳисобланади.

  Жорий йилда болалар соғломлаштириш оромгоҳлари  3-4 мавсумли бўлиб, жами 6420 нафар болажонларимизни қабул килиш режалаштирилган.  Барча оромгоҳларда мавсумнинг тантанали очилиши ва  ёпилиш маросими  бўлиб ўтмоқда. Маросимларда болажонларимиз мавсум давомида ўрганган ижод намуналари – рақс, саҳна кўриниши, қўшиқ айтиш ва кўргазмалар ташкил этиб барчани қувонтирмоқдалар.

   Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Раёсати томонидан 2018 йил 28 майда қабул қилинган 12-08 “с”-сонли қарори асосида жорий йилги мавсумда тармоқ тизимидаги корхона ва ташкилотлар тасарруфидаги болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олаётган болажонлар учун театрлаштирилган томошалар ташкил этилиб, улар учун спорт инвентарлари харид қилинди.

  Жумладан, Қўғирчоқ театрининг актёр ва актрисалари 2 мавсумда Бўстонлиқ тумани “Кимёгар” болалар соғломлаштириш оромгоҳи меҳмони бўлиб, ўз театр томошаларини қўйиш мақсадида ташриф буюрдилар.

     

  Мультфильм қаҳрамонларига хос кийинган актёр ва актрисалар болаларга кулгули ва саргузаштларга бой томоша дастурларини намойиш этдилар. Бу тадбир барча “Кимёгар” БСО яшовчиларида кенг таъсуротлар қолдирди ва тадбир иштирокчиларини кўтаринки рух остида  кузатиб,  хайрлашиб қолишди.

Print Friendly, PDF & Email