Ватанни мардлар қўриқлар

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Қўнғирот сода заводи” унитар корхонаси касаба уюшма қўмитаси томонидан “14 январь — Ватан ҳимоячилари куни” байрам тадбири ўтказилди.

Корхонанинг катта мажлислар залида “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари – элимиз тинчлиги ва хавфсизлигининг кафолати” мавзусида бўлиб ўтган тадбирда корхона раҳбарияти, касаба уюшма фаоллари ва ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

Байрам муносабати билан корхонанинг ҳарбийлаштирилган қўриқлаш бўлимининг илғор ходимларига касаба уюшма қўмитаси томонидан байрам совғалари топширилди.

Тадбир Қорақалпоғистон Республикасининг таниқли санъаткорлари иштирокидаги концерт дастури билан якунланди.

 

Print Friendly, PDF & Email