Миллий армиямиз ёшларга ўрнак

Бош саҳифа

      Юртимизда “14 январь —Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан тантанали байрам тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Тармоқ тизимидаги “Maxam-Chirchiq” АЖ бошланғич касаба уюшмаси ташкилоти томонидан “Миллий армиямиз ёшларимиз қалбида мардлик, садоқат  ва Ватанга муҳаббат туйғуларини мустаҳкамловчи ҳаёт мактабидир”  мавзусида тадбир ўтказилди. Унда “Maxam-Chirchiq” АЖ раҳбарияти, “Мадад” жамияти меҳнат фахрийлари, Чернобил ҳалокатини бартараф этишда қатнашганлар, байналмилал ҳарбийлар ва ишчи-ходимлар иштирок этдилар.

         Тадбирда меҳмонлар ўзларининг босиб ўтган ҳаёт йўллари ҳақида йиғилганларга гапириб бердилар. Ўзаро суҳбатдан сўнг тадбирнинг бадиий қисмига навбат берилди. Ёшлар томонидан ташкиллаштирилган чиқишларда ҳарбий жанг санъатини ўзида акс эттирган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Дастур давомида Ватанни улуғловчи қўшиқлар куйланди.

Print Friendly, PDF & Email