Хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш касаба уюшмаcи назоратида

Бош саҳифа

     Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” унитар корхонасининг касаба уюшма қўмитасида «Корхонада ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, жамоатчи вакилларни ўқитиш ва рағбатлантириш» мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

    Давра суҳбатини корхона касаба уюшма қўмитаси раиси Н.Кучкинов ҳамда Республика Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси К.Нигматуллаевлар олиб боришди.

    Суҳбат давомида Республика Кенгашининг Меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича бош мутахассиси К.Нигматуллаев корхоналардаги ишлаб чиқариш бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, жамоатчи вакилларни ўқитиш ва рағбатлантириш масалалари бўйича тушунтириш бериб ўтди.

    Ходимларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш бўйича бўлим томонидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, ходимларни хавфсизлик техникаси ва меҳнат муҳофазаси қоида талабларига сўзсиз риоя қилишлари устидан назорат олиб борилиши, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича барча иш жойлари учун иш жойи йўриқномалари, лавозим йўриқномалари, Низоми, меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлик техникаси бўйича умумзавод йўриқномалари ишлаб чиқилиши ва барча иш жойларида сақланиши тўғрисида маълумот берилди.

    Давра суҳбати сўнггида савол-жавоб ўтказилиб, касаба уюшма фаоллари ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email