Ижодкор ёшлар ўртасида танлов ўтказилди

Бош саҳифа

“Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги арафасида тармоқ тизимидаги “Максам-Чирчиқ” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси ёшлар билан ишлаш комиссияси ва Ёшлар иттифоқи Кенгаши ҳамкорликда адабиёт, санъат ва журналистика йўналишларида “Ижодкор ёшлар” кўрик-танловини ўтказди.

Танловда корхона ишлаб чиқариш ва бўлинмаларида фаолият олиб бораётган фаол ёшлар иштирок этиб, уларнинг чиқишлари танлов комиссияси томонидан баҳолаб борилди.

Танлов натижаларига кўра, “Энг яхши шеър” йўналишида Ибрагимова Умида ва “Энг яхши мақола” йўналишида Туляганова Нодира ғолиб деб топилдилар. Ғолиблар фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Танловда иштирок этган барча қатнашчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email