Ўз касбининг моҳир эгалари тақдирландилар

Бош саҳифа

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши турли соҳаларда фаол меҳнат қилаётган ходимларни муносиб рағбатлантириш мақсадида кенг миқёсда ишларни амалга ошириб келмоқда. Жумладан, узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб келаётган фидойи соҳа эгаларини рағбатлантириш мақсадида ҳар икки йилда бир марта “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири ўтказиб келинмоқда.

Шу мақсадда Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси тизимидаги корхона ва ташкилотларда ҳам “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбирларининг биринчи босқичи ўтказилди.

Танлов турли соҳа ходимларининг ўзи танлаган касбдаги салоҳиятини тўла намоён этиши, ўз касбига фидойилиги ва ижтимоий фаоллигини ошириш, ташаббус ва ижодий изланишларини қўллаб-қувватлаш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш, шунингдек, малакали шогирдларни тайёрлашга бўлган интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилганлиги билан аҳамиятлидир.

Танловининг биринчи босқичида тармоқ тизимидаги корхоналарда меҳнат қилаётган ўз касбининг фидойи эгалари бўлган 900 дан ортиқ ходимлар иштирок этдилар. Танлов якунларига кўра иштирокчилар бошланғич касаба уюшмаларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email