“Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида кўрик-танлов ўтказилди

Бош саҳифа

           Тармоқ тизимидаги “Farg‘onaazot” АЖ нинг “Кимёгар” маданият саройида, Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги байрамига бағишлаб Маънавият-маърифат Кенгаши, Касаба уюшмаси ва Хотин-қизлар қўмиталари, Ёшлар иттифоқи БТ Кенгаши, “Кимёгар” маданият саройи ижодий жамоаси ҳамкорлигида корхона ишчи-ходимлари ўртасида санъатнинг бир неча йўналиши: Ватан ҳақидаги энг яхши шеър, куй, рақс ва қўшиқ бўйича “Ягонасан муқаддас Ватан!” кўрик-танлови ўтказилди.

         Кўрик-танловда АС-72 М, Карбамид, ДСДЦ,  Хўжалик цехи. ОТК, Электр таъминоти, Сув буғ таъминоти, Полиэтилен қоп и/ч, Ацетат тола и/ч, ҲСБ, РУК ва УА, Буғқозон, НЎА ва А, ЦМЭ, ХМД, АК-72М, Сода, МКЛ цехлари, Касаба уюшма қўмитасининг иқтидорлари ишчи ва ходимлари иштирок этдилар.

         Дастлаб шеърият йўналиши бўйича иштирокчилар буюк шоирларимизнинг Ватан ҳақидаги ва ўзлари ёзган шеърларни ифодали ўқиб бердилар. ҲСБ цехи ўқчиси Муроджон Мирзаевнинг “Ягонасан муқаддас Ватан!”, “Оқибат” номли, шу цехнинг яна бир ишчиси Содиқжон Халиқовнинг “Тўйлар устида ўйлар” номли, Карбамид цехи иштирокчиси Адхамжон Нъематжоновнинг Ислом Каримов хотираси  шеъри тингловчиларнинг олқишларига сазовор бўлган бўлса, қўшиқ йўналиши бўйича Буғ қозон цехи иштрокчиси Бахтиёржон Махмудов “Ягонасан Ватан”, Сув буғ таъминоти цехи иштирокчиси Мирзохиджон Содиқов “Мафтунигман”, АС-72М цехи иштирокчилари Санобархон Мадалиева, Зулфияхон Ибрагимовалар “Олмача” ашулаларини жонли ижрода чиройли ижро этдилар.

 

         Миллий чолғу асбобларида ижро бўйича Карбамид цехи иштирокчиси Раҳматулло Акрамов доирада байрам тантанаси куйини, АС-72М цехи иштирокчиси Нилуфар Пўлатова чангда терма куйини ва ДСДЦ цехи иштирокчиси дуторда “Дуторим” куйини моҳирона ижро этиб меҳмонларга байрамона кайфият бахш этдилар.

         Рақс йўналиши бўйича МКЛ цехи иштирокчиси Оксана Боженко, касаба уюшма қўмитаси иштирокчиси Зайнура Холматова, Карбамид цехи иштирокчиси Гулноза Норхўжаевалар чиройли мафтункор ижролари олқишларга сазовар бўлди.

            Ушбу кўрик-танлов кўтаринки руҳда ташкил этилиб, ғолибларнинг барчасига Касаба уюшма қўмитаси томонидан дипломлар ҳамда қимматбаҳо эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек, фаол иштирок этган иштирокчиларга ҳам фахрий ёрлиқлар ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email