Ижтимоий шериклар ҳисобот бердилар.

Бош саҳифа Янгиликлар

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси ўртасида 2014-2016 йилларга мўлжалланган ижтимоий-иқтисодий масалаларга оид Бош келишув қабул қилинган.

Ушбу ҳужжат асосида халк хужалигининг аксарият тармоқларида тармоқ келишувлари қабул қилинган.

Кимё ва Фармацевтика саноатлари тармоқларида ҳам “Ўзкимёсаноат” Акциядорлик жамияти, “Узфармсаноати” Давлат-акциядорлик концерни билан Кимё  ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ўртасида тармоқ ходимлари фаровонлигини ва реал даромадларини оширишга, бандликни таъминлаш, саломатлигини ҳимоя қилиш, ижтимоий муҳофазага муҳтож қатлам ва кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалаларини ҳал этишда ўзаро ҳамкорликни таъминлаш мақсадида 2015-2017 йилларга мўлжалланган Тармоқ келишувлари имзоланган.

Куни кеча Кимё ва Фармацевтика саноати бўйича тармоқ келишувларининг 2015 йилда бажарилиши юзасидан ижтимоий шериклар иштирокидаги мухокама йиғилиши “Узкимёсаноати” акциядорлик жамияти мажлислар залида ўтказилди.

Йиғилишда келишув бандларининг бажарилиши юзасидан иш берувчилар номидан “Ўзкимёсаноат” Акциядорлик жамияти бошқарув раисининг ўринбосари Н.Чулиев, “Узфармсаноати” Давлат-акциядорлик концерни бош ҳисобчиси Э.Шариповлар  тармоқ тизимига кириб келаётган инвестициялар, ишлаб чиқаришдаги   ютуқ ва камчиликлари, тармоқ келишувининг 2015 йилда бажарилиши якуни  бўйича маъруза қилдилар.

Кимё санбати тармоғи бўйича Тармоқ тариф келишуви ва жамоа шартномаларининг 2015 йил бажарилишини таъминлаш борасида тармоқ бошқаруви, корхона ва ташкилотлар маъмурияти ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва бошланғич касаба уюшма ташкилотлари, ўзаро ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилган. Келишув ва жамоа шартномалар орқали меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасида ижтимоий шерикликни кучайтирилишига алоҳида эътибор берилди.

Амалдаги жамоа келишуви ва шартномаларининг ижтимоий таркибий қисми сезиларли даражада кучайтирилиши натижасида, қўшимча имтиёзлар олаётган ходимлар ҳамда оилаларнинг сони, уларга имтиёзлар бериш учун сарфланаётган маблағ миқдори йилдан-йилга ортиб бормоқда.

2015 йил давомида тармоқ тариф келишувининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўлимида кўзда тутилган мажбуриятлар, жумладан ходимнинг айбисиз юзага келган бўш туриб қолишлар учун ўртача иш ҳақининг сақланиши, “Ўзкимёcаноат” АЖ тизимида кадрлар қўнимсизлигига йўл қўймаслик, ходимларнинг ишдан манфаатдорлигини ошириш  каби мажбуриятларни бажариш учун 50,8 млрд. сўм маблағ сарфланган. Тармоқ бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 2014 йилга нисбатан 15 фоизга оширилиб, 900,2 минг сўмни, тариф сеткасининг “1”-разряди 322,4 минг сўмни, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф қисми 48 % ни ташкил қилди. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимидаги  мажбуриятлар учун 31 млрд. 317 млн. сўм сарф этилган. Келишувда кўзда тутилган ҳар хил турдаги моддий ёрдамлар учун ходимларга иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари ҳисобидан 668,3 млн. сўмдан зиёд ажратилган.

Ҳақ тўланадиган қўшимча меҳнат таътиллари учун 12 минг нафарга яқин ходимга 240,6 млн. сўм, ходимларни тиббий кўриклардан ўтказиш учун 16615   нафар ходимга хўжалик органлари ҳисобидан 717,8 млн. сўм, мураккаб жарроҳлик операция ва стационар даволанишга муҳтож ходимлар учун хўжалик органларидан 121 нафар ходимга 115,1 млн.сўмдан зиёд маблағ сарфланган. Пенсияга чиқишлари ва юбилей ёшлари (50, 55, 60) муносабати билан 960  нафар ходимга хўжалик органлари ҳисобидан 328,5 млн. сўм,  касаба уюшмаларидан 7,0 млн. сўмдан зиёд миқдорида моддий рағбатлантириш тўловлари тўланган. Бошқа ижтимоий имтиёз ва кафолатлар учун хўжалик органлари ҳисобидан 37 млрд. сўмдан зиёд, касаба уюшма қўмиталари ҳисобидан 188 млн. сўмлик маблағ сарфланган. Ўтган йилда 5247 нафар ходим санаторий-профилакторийларда, дам олиш ҳамда соғломлаштириш маскан-ларида соғликлари тикланиб, бу мақсадлар учун корхона ҳисобидан 1686,4 млн сўм, касаба уюшмалари ҳисобидан 39,0 млн сўм маблағ сарфланган. Ходимларнинг 4776 нафар  фарзандлари ёзги мавсумда болалар оромгоҳларида соғломлаштирилган, бундай мақсадлар учун хўжалик органлари ҳисобидан 2034,8 млн. сўм, касаба уюшма маблағлари ҳисобидан 159,3 млн. сўм сарфланган.

“Ўзфармсаноат” тизими бўйича Тармоқ келишуви ва жамоа шартномаларининг 2015 йил бажарилиши якуни бўйича таҳлили шуни кўрсатадики, унда кўзда тутилган мажбуриятлар корхона ва ташкилотларда асосан бажарилган. Тармоқ келишуви ва жамоа шартномалари орқали меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфаатларини таъминлаш ва ҳимоя қилиш борасида ижтимоий шерикликни кучайтирилишига алоҳида эътибор қаратилган.

2015 йил давомида тармоқ  келишувининг меҳнатга ҳақ тўлаш бўлимида кўзда тутилган мажбуриятлар, жумладан, Концерн тизимида кадрлар қўнимсизлигига йўл қўймаслик, ходимларнинг ишдан манфаатдорлигини ошириш ходимнинг айбисиз юзага келган бўш туриб қолишлар учун ўртача иш ҳақининг сақланиши каби мажбуриятларни бажариш учун 5108,0 мингсўмга яқин маблағ сарфланган. Тармоқ бўйича ўртача ойлик иш ҳақи 2015 йилда 750,0 минг сўмни, тариф сеткасининг “1”-разряди 322,4 минг сўмни, меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг тариф қисми 50% ни ташкил қилди. Меҳнатни муҳофаза қилиш бўлимидаги  мажбуриятлар учун 18 млн.  820 минг сўм сарф этилган. Келишувда кўзда тутилган ҳар хил турдаги моддий ёрдамлар учун ходимларга иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари ҳисобидан 73 млн. сўмдан зиёд   сарфланган.

Келишувда кўзда тутилган ҳар хил турдаги моддий ёрдамлар учун ходимларга иш берувчилар ҳамда касаба уюшмалари томонидан моддий ёрдамлар кўрсатилган.

иш берувчиларнинг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича 183911,0 минг сўмлик шартномалар тузилишига эришилди;

МКнинг 214 – моддаси талабларига риоя қилган ҳолда 229 нафар ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтказилиши таъминланди;

128 нафар меҳнат таътилига чиққан ходимларга 58,0 млн. сўмлик моддий ёрдам берилди;

ҳар бир ходим учун қишги мавсумга ҳарид қиладиган қишлоқ ҳўжалик  маҳсулотлари  қийматини  корхоналар  молиявий  имкониятларидан  келиб  чиққан  ҳолда  187 нафар ходимларга   20,8 млн. сўм маблағ сарфланди;

пенсияга чиқишлари ва юбилей ёшларига (50, 60) тўлиши муносабати билан  хўжалик органлари ва касаба уюшмалари ҳисобидан 51,3 млн. сўмдан зиёд миқдорида моддий рағбатлантириш тўловлари тўланган;

ҳақ тўланадиган қўшимча меҳнат таътиллари учун ходимларга 58303.4 минг сўм берилган.

 

Маърузачиларга “Навоийазот” АЖ касаба уюшма қўмитаси раиси Тўлқин Сиддиқович Рўзимуродовдан, «Самарқандкимё» АЖидан Бахриддин Тожиевич Юсупов, “Деҳқонобод калийли ўғитлар заводи” УКсидан Норсейид Эрназарович Кўчкиновлардан корхоналарда келишув ва жамоа шартномаларнинг меҳнатга ҳақ тўлаш бандининг ўз вақтида бажарилиши борасида юзага келаетган муаммолар тўғрисида саволлар билан мурожат қилиб, бу борада иш берувчилар олдига қатий талаблар киритиш бўйича таклифлар бердилар.

Маърузачиларга  иштирокчилар томонидан берилган саволлар, қўйилган муаммо ва таклифлар борасида   батафсил жавоблар ва тушунтиришлар берилди.

 

Таҳлиллар натижасига кўра, касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Ўзкимёсаноати” АЖ ва “Ўзфармсаноат” ДАК хакорликда корхона ва ташкилотларда ходимларга иш ҳақини ўз вақтида тўлашини таъминлаш борасида барча имкониятни ишга солиш, маъсулият, талабчанлик ва назоратни кучайтириш, ҳамда тармоқ тариф келишувида кўзда тутилган мажбуриятларни тўлиқ бажарилишини таъминлаш борасида ижтимоий шериклик тамойилига асосланган ҳолда, ўзаро ҳамкорликни янада кучайтириш борасида келишиб олдилар ва тегишли қарорлар қабул қилдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan