Росхимпрофсоюз билан манфаатли хамкорлик

Корхона янгиликлари

Ўзбекистон Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси ҳамда Россиянинг турдош касаба уюшма ташкилоти “Росхимпрофсоюз” билан тузилган “Дўстлик ва хамкорлик Келишуви” доирасида “Росхимпрофсоюз”нинг Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград области бўйича худудий ташкилоти ва унинг таркибидаги бошланғич ташкилотлар фаолияти билан танишиш ва ўзаро тажриба алмашиш мақсадида тармоқ касаба уюшмасининг 6 кишидан иборат делегацияси Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград областида ҳизмат сафарида бўлдилар.

Росхимпрофсоюз ўз таркибида 33 та худудий касаба уюшма ташкилотлари 478 та бошланғич касаба уюшма ташкилотларида жами 234 минг нафардан зиёд аъзони бирлаштиради.

Россия турдош касаба уюшма ташкилоти ўзининг узоқ ва бой тарихига эга. 1918 йилнинг декабр ойида Россия кимё саноати тармоқлари ходимларининг уюшмаси ташкил этилган. 1990 йилнинг 30 сентябр кунида Россия кимё саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмаси 1-Конференциясида Россия кимё саноати тармоқлари ходимлари касаба уюшмасини ташкил этиш тўғрисида Декларация қабул қилинган.

Росхимпрофсоюзнинг Санкт-Петербург шаҳри ва Ленинград области бўйича худудий ташкилоти хозирги кунда жами 31 та бошланғич ташкилотда 16747 нафар аъзоларни бирлаштирган. Кимё саноати тармоқларига қарашли корхона ва ташкилотлар асосан йирик компаниялар ва хусусий мулк эгаларига қарашли. Мазкур корхоналарда ишлаётган ишчи-ходимларнинг 60% га яқини касаба уюшма аъзолари ҳисобланади.

Хизмат сафари давомида Росхимпрофсоюзнинг Санкт-Петербург ва Ленинград области бўйича худудий ташкилоти касаба уюшма фаоллари билан давра сухбати ташкил этилди. Учрашув давомида Ўзбекистон кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмасининг ташкил этилиши, таркибий тузилиши ва ҳозирги кундаги фаолияти тўғрисида йиғилиш иштирокчиларига маълумот берилди. Ўз навбатида мезбон томон касаба уюшмаси тўғрисида ҳам ташкилот раиси А.В.Парамонов қисқача маълумот бериб ўтди. Шундан сўнг давра суҳбати иштирокчилари ўзларини қизиқтирган масалаларда ўз аро фикр алмашдилар.

Давра суҳбати якунлангандан сўнг Санкт-Петербург ва Ленинград области бўйича касаба уюшмалари Федерацияси ва “Касаба уюшма ҳаракати тарихи” музейи ва худудий ўқув методик марказга ташриф ташкил этилди. Ташриф давомида касаба уюшмалари ҳаракати тарихи ўқув маркази ва Федерация фаолияти билан яқиндан танишилди.

Хизмат сафарининг кейинги кунида худудий касаба уюшмаси таркибидаги “Метахим” ЁАЖга  ташриф ташкил этилди. Ташриф давомида “Метахим” ЁАЖ ва бошланғич касаба уюшма ташкилоти фаолияти билан танишиш билан бирга касаба уюшма фаоллари билан учрашув ўтказилди. Учрашув давомида иштирокчилар касаба уюшмалари олдида турган вазифалар, айниқса меҳнат мухофазаси борасидаги олиб борилаётган ишлар ва мавжуд муаммолар юзасидан фикр алмашдилар.

Умуман сафар давомида икки мамлакат турдош касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Дўстлик ва хамкорлик Келишуви” қабул қилингани ва мазкур келишув доирасида ижобий ишларнинг бошланганига касаба уюшма фаоллари юқори бахо беришди. Ўзбекистонда касаба уюшмалари ҳаракати, айниқса бу борада касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмаси томонидан олиб борилаётган ишларга юқори баҳо беришди. Келишув доирасида янада кўпроқ масалалрда хамкорликни кучайтириш лозимлиги тўғрисида фикр билдирилди.

Print Friendly, PDF & Email

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan