Оммавий спорт жамоанинг бирдамлиги асосидир

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Фарғона кимё заводи” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан корхона ишчи-ходимлари, жумладан, ёшларни жалб этган ҳолда улар иштирокида спартакиада ўтказилди.

Спартакиадани ўтказишдан мақсад ишчи-ходимларни жисмоний тарбия ва спортга оммавий равишда жалб қилиш, спорт турларини корхона ишчи-ходимлари, жумладан, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишдан иборат.

Мусобақа доирасида шашка, шахмат, стол тенниси, енгил атлетика (аёллар ва эркаклар)  ҳамда корхона цехлари ўртасида футбол мусобақалари ташкиллаштирилди.

Футбол мусобақаси натижасига кўра 1-ўринни 1-сонли цех ишлаб чиқаришнинг 6-корпус ишчи-ходимлари, 2-ўринни 14-сонли цех ҳарбийлаштирилган соқчилар бўлими  ишчи-ходимлари, 3-ўринни 4-сонли цех  қозонхона (котельная)ишчи-ходимлари эгалладилар.

Мусобақа ғолибларига фахрий ёрлиқ ва  совғалар  тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email