Касаба уюшмалари Федерацияси Мурожаати юзасидан ёшлар ўртасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда

Бош саҳифа

Тармоқ тизимидаги “Навоийазот” АЖнинг мажлислар залида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» шароитида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг кўп миллионли аъзолари ва мамлакатимиз аҳолисига Мурожаати” мавзусида тарғибот тадбири ўтказилди. Унда корхонанинг ишчи-ходимлари, шу жумладан фаол ёшлар иштирок этдилар.

“Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси қўмитаси раиси Феруза Файзиева сўзга чиқиб Мурожаат юзасидан маъруза қилди. Жумладан, ноанъанавий ва норасмий бандлик шароитларида меҳнат қилаётган фуқароларни самарали ижтимоий ҳимоя қилиш касаба уюшмаларининг доимий диққат марказида бўлиши, марказий ва Жанубий Осиё минтақаларидаги касаба уюшма аъзолари ўртасида минтақалараро туризмни, шу жумладан, тиббий туризмни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиш, касаба уюшмаси аъзолари, касаба уюшмаси фаолларини халқаро ташкилотлар билан биргаликдаги иш ва ҳамкорликни йўлга қўйиш  каби белгиланган вазифалар ҳақида гапириб ўтди.

Тадбирда сўзга чиққан ёшлар вакиллари Президентимиз ўз нутқида ёшлар масаласига ҳам алоҳида тўхталиб ўтганликлари, жумладан, Президентимиз ўз нутқларида мамлакатлар ва халқларнинг тақдири ва келажаги улғайиб келаётган ёш авлоднинг қандай таълим ва тарбия олиши, улар учун қандай шарт-шароит ва “социал лифт” ларни яратиб беришга бевосита боғлиқ эканлигини таъкидлаб ўтганликлари, ёш кадрларни келажакда масъул лавозимларга тайёрлашда катта имконият эканлигини айтиб ўтдилар.

Иштирокчилар Мурожаатнинг мазмун-моҳияти бўйича ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан жавоб олдилар.

Print Friendly, PDF & Email