“Фарғона кимё заводи” МЧЖда Мурожаатнома юзасидан учрашувлар ташкил этилмоқда

Бош саҳифа

Жорий йилнинг 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган халқаро конференцияда Давлатимиз Раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг “Тарихий ва цивилизациявий муштараклик, халқларимиз ва мамлакатларимизнинг умумий манфаатларини фаровон келажакни бунёд этишда мустаҳкам замин яратиш” мавзусидаги нутқи бугунги кунда жаҳон оммаси эътибори марказида бўлиб турибди.

Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг халқаро анжумандаги нутқидан келиб чиқиб, касаба уюшмалари олдида турган вазифалар, уларни амалга ошириш механизмларини белгилаб олиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Мурожаатномаси кенг жамоатчиликка эълон қилинди.

Тармоқ тизимидаги “Фарғона кимё заводи” МЧЖ касаба уюшмаси қўмитаси томонидан корхонада фаолият юритаётган ишчи-ходимлар, жумладан ёшлар ўртасида Мурожаатноманинг  мазмун-моҳияти юзасидан учрашувлар ташкил этилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email