“UZ-POTASH” жамоаси 1-ўринни эгаллади

Бош саҳифа

Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонунининг ижросини таъминлаш мақсадида 2020 йил 4 март куни “Деҳқонобод калий заводи” АЖ ташаббуси билан “8 март – Халқаро Хотин-қизлар куни” байрамини кенг нишонлаш мақсадида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик – танлови туман ташкилотлари конкурси ўтказилди.

Бўлиб ўтган кўрик–танловда Чегара қўшинлари, туман Тиббиёт бирлашмаси, туман ХТБ жамоаси ҳамда “ДКЗ” АЖ жамоалари иштирок этишди ва танлов қатнашчилари қуйидагича мукофотланди 1 – ўрин, “ДКЗ” АЖ “UZ-POTASH” жамоаси, 3 000 000 сўм, 2 – ўрин, туман тиббиёт бирлашмаси  2 000 000 сўм, 3 – ўрин, туман ХТ бўлимининг “Ёшлар” жамоаси 1 000 000 сўм пул мукофотлари билан тақдирланган бўлса чегара ҳарбий қисмнинг “Чегарачилар” жамоасига корхона томонидан китоблар жамланмаси топширилди. Танловда 200 нафарга яқин иштирокчилар қатнашишди.

Print Friendly, PDF & Email