“TEXTILE BRZ” МЧЖ корхонаси ташкил этилди

Бош саҳифа

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг 2020 йил 11 ноябрда бўлиб ўтган VIII Қурултойидаги 2021 йилда “Мустақилликнинг ўттиз йиллигига – ўттизта янги иш ўрни” ташаббусини амалга ошириш мақсадида Тармоқ тизимида тикув цехи очилиши режалаштирилган эди.

Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ва “Биринчи резинотехника заводи” МЧЖ таъсисчилигида “TEXTILE BRZ” МЧЖ корхонаси ташкил этилди. Ўз фаолиятини бошлаган корхонада Ангрен шаҳридаги “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган кам таъминланган, эҳтиёжманд ва ногиронлиги бор фуқаролардан 30 нафар хотин-қизлар доимий иш билан таъминландилар. Ушбу корхонада бозор талабларидан келиб чиқиб, махсус кийимлар, ўсмирлар ва хотин-қизлар кийимлари ва бошқа тикувчилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email