Хоразм вилоятига саёҳат ташкил этилди

Бош саҳифа

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда ички туризмни изчил ривожлантириш, сайёҳлик объектларидан самарали фойдаланиш, юртимизнинг диққатга сазовор жойларига сайёҳлар оқимини кўпайтириш бўйича қабул қилинган қатор қарорларда белгилаб берилган вазифалар ижросида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини ташкил этиш ҳамда корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ички туризмга жалб этилишини янада ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан ҳам бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Шуни инобатга олиб, Республика кенгаши томонидан тасдиқланган режа-жадвал ижросини таъминлаш мақсадида Тармоқ тизимидаги “Навоийазот” АЖ касаба уюшмаси маблағлари ҳисобидан ишчи ходимларининг 50 нафари  жорий йилнинг 6-8 декабрь кунлари Хоразм вилоятининг Урганч ва Хива шаҳарларининг тарихий обидалари ва диққатга сазовор жойларига саёҳат ташкил этилди.

Print Friendly, PDF & Email