«АНДИЖОН БИОКИМЁ ЗАВОДИ» АЖда СЕМИНАР БЎЛИБ ЎТДИ.

Бош саҳифа

Жорий йилнинг 23 ноябрь куни Кимё ва фармацевтика саноати ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича бош мутахассиси Н.Музаппарова, ташкилий ишлар бўйича бош мутахассис Ф.Сохибов ва бош юрисконсульт А.Хасанбаевлар томонидан тармоқ тизимидаги «Андижон биокиме заводи» АЖ касаба уюшмаси фаоллари учун  семинар-йиғилиш ўтказилди.

Унда касаба уюшмаси фаолияти, жамоа шартномаси, касаба уюшмаси аъзолари ҳуқуқлари ва манфаатлари ҳимояси муҳокама қилиниб, касаба уюшмаси фаоллари ўзларини қизиқтирган саволларга Республика Кенгашининг масъул ходимларидан жавоб олишди.

Print Friendly, PDF & Email